Роналду ва Салоҳ АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогар

Alisher
30 сен 2021, 16:04
Англия Премьер-лигаси сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчи бўлиш учун даъвогарларни эълон қилди.

Мукофот учун Жоау Канселу («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед»), Антонио Рюдигер («Челси»), Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Исмаил Сарр («Уотфорд») даъвогарлик қилишмоқда.

Сўровнома АПЛ расмий сайтида 4 октябрга қадар ўтказилади, шундан сўнг ғолиб номи маълум бўлади.

Августда Англия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб "Вест Хэм" ҳужумчиси Майкл Антонио тан олинганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com