Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди
01 май 12:18
Янгиликлар
Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ва португалиялик голеадор Криштиану Роналду синхрон тарзда конфедерацияларнинг Чемпионлар Лигасидаги иштирокини 1/2 финал босқичида якунлади.
КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ярим финалида Месси тўп тепаётган "Интер Майами" "Ванкувер"га (1:3) иккинчи бор мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини тугатди. Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига келсак, Саудия Арабистони жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси 1/2 финали доирасида Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоасидан 2:3 ҳисобида енгилди.
Таъкидлаш жоизки, аргентиналик ва португалиялик футболчилар тўлиқ ўйин ўтказди, аммо бу уларнинг жамоаларини мусобақадан чиқиб кетишдан сақлаб қола олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар