Роналду Саудиядаги меҳмонхонага 280 минг евро тўлаган

Оқил Абдубарноев
20 фев 2023
Матбуотда "Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди.

Саудия клуби билан шартнома имзолаганидан бери португалиялик форвард меҳмонхонада истиқомат қилиб, у ерда 17 та люкс хонани ижарага олган.

Маълум бўлишича, Криштиану Роналду янги уйга кўчиб ўтишдан олдин меҳмонхонага тахминан 250 минг фунт (тахминан 280 минг евро) тўлаган.

Криштиану Роналду “Ал Насср” сафида бешта ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва шерикларига иккита самарали узатма амалга оширди.

Айни дамда “Ал Насср” Саудия Арабистони чемпионатида етакчилар қаторида бормоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Mirror