

Бу ҳақда "CNN Portugal" мухбири Руи Сантуш хабар берди.
Манбага кўра, 41 ёшли форвард Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида Норвегияга қарши кечган баҳсдан (2:1) сўнг Жезуш айтган сўзлардан норози бўлган. Мураббий Роналду билан боғлиқ вазиятда узр сўрайдиган ҳеч нарсаси йўқлигини ҳамда футболчи истаса, терма жамоага қайтиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Аввалроқ Роналду Миллатлар Лигаси 3-тури доирасидаги Данияга қарши ўйин (4:2) олдидан таркибга киритилмаслигини билгач, миллий жамоа лагерини тарк этганди. Бунгача эса у 2-турда Норвегия билан бўлган тўқнашувда (2:1) тўлиқ захирада қолган.
Шунингдек, ОАВда Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
72 ёшли Жезуш миллий терма жамоани 2026 йилнинг июль ойидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Португалия Миллатлар Лигасидаги барча 4 та баҳсда ғалаба қозонди.



