Роналду оғир рухий ҳолатдами? Зидан бу ҳақда маълумот берди

Aslanov Jasurbek
21 сен 2017, 10:39
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду оғир рухий ҳолатда эканлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 5-тур учрашувидан (0:1) сўнг, Зиданга Роналду асабийлашаётгани ҳақида савол берилди.

"Бундай эмас. Аксинча, Роналду биз билан эканлигидан мамнунмиз, у ҳам худди шундай" - дейди Зидан.

"Қироллик клуби" ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Роналду учрашувда тўлиқ 90 дақиқа иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›