Роналду: "МЮ "Ювентус"ни мағлуб этиш учун ҳеч нарса қилмади"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2018, 14:19
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилинган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Чемпионлар лигаси - бу ҳисобда олдинда бўлсанг ҳам бўшашиш мумкин бўлмаган ўзгача турнир, чунки ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. "Ювентус" бутун ўйин давомида устунлик қилди ва кўплаб вазиятлар яратди. Биз баҳсни якунлаш учун уч ёки тўрт имкониятга эга бўлдик, аммо бўшашдик ва бизни жазолашди.

"Манчестер Юнайтед" ғалаба қозониш учун ҳеч нарса қилмади. Бундай ҳолатда омад ҳақида хатто гапирмаслик лозим, чунки омадни топиш керак. Рақибга биз совға бердик. Биз ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнадик ва аввалгидек гуруҳда етакчимиз.

Менинг голим? Уни кийиниш хонасида кўрдим. Гол пайти у қанчалик фантастик эканини тушунмадим. Яхши очилдим ва тўпга кучли зарба бердим. Голдан хурсандман, аммо ғалаба қозона олмаганимиз мени хафа қилди.

Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳақида гапиришга эрта. Биз гуруҳда етакчимиз, жамоамиз кучли, аммо финалгача ҳали анча бор. Клубдаги ҳамма ушбу совринни ютишни истайди, бироқ бу мақсад йўлида қадамба-қадам ҳаракатланишимиз керак" - дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia