

"Manchester Evening News" хабарига кўра, португалиялик индивидуал тарзда шуғулланди. Ўша пайтда қароргоҳда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркиб футболчилари йўқ эди.
Португалиялик футболчи жорий мавсум 12 та учрашувда 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Чоршанба куни у "Тоттенхэм"га (2:0) қарши ўйин охирида захирадан майдонга тушишдан бош тортди.
Эртаси куни ҳужумчи "Челси" билан учрашув учун қайдномага киритилмагани ва умумий гуруҳда машқ қилишдан четлатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.



