Роналду миллиард доллар ишлаган тарихдаги илк футболчи бўлишга яқин

Eldor Akmurzayev
2 апр 2020, 20:45
Business Insider’нинг хабар беришича, “Ювентус” форварди Криштиану Роналду фаолияти давомида бир миллиард доллар ишлаб топган жаҳондаги тўртинчи спортчига айланади.

Бу унинг 2020 йилдаги иш ҳақининг камайишига қарамай амалга ошади.

Аввалроқ, бундай кўрсаткичга америкаликлар атлетлар: баскетболчи Майкл Жордан, гольф устаси Тайгер Вудс ҳамда “енгилмас” боксчи Флойд Мейвезер эришган. 

Шунингдек, миллардерлар рўйхатидан яқин орада швейцариялик теннисчи Рожер Федерар ҳам ўрин олиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Business Insider