Роналду машғулотларга белгиланган вақтдан 4 соат олдин келди

Eldor Akmurzayev
3 июн 2020, 20:00
“Ювентус” форварди Криштиану Роналду мавсум рестартига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

У туринликларнинг Континасседаги базасига 12:52да индивуал машқларни башариш учун ташриф буюрган. Роналду тахминан 4 соат олдин базага келган, жамоавий машғулотлар эса 17:00га белгиланганди.

Манбада келтирилишича, “Юве”нинг деярли барча футболчилари оптимал спорт формасида. Жамоага кеч келиб қўшилганлар, масалан, Гонсало Игуаин каби ўйинчилар секин-аста формага кириб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›