UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  2 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этадими? “Барса” кимни сотади? Шомуродовчи? Ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдинги асосий интригалар Янгиликлар

Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этадими? “Барса” кимни сотади? Шомуродовчи? Ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдинги асосий интригалар

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига бир ҳафта қолди.

Бу вақт ичида жуда кўп қизиқарли воқеалар содир бўлиши мумкин, шунинг учун Championat.asia ушбу мавсум оралиғидаги асосий интригалар рўйхатини тақдим этади.

Роналду МЮни тарк этадими?
Бутун ёз давомида Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар cериал каби давом этиб келди. ОАВ португалияликни кўп жойларга юборди. Жумладан, "Бавария", "Атлетико", "Боруссия", "Интер" ва ҳатто унинг ватани "Спортинг"га. Роналдунинг асосий истаги Чемпионлар лигасида ўйнаш бўлган, ўтган мавсум якунида "қизил иблислар" бунга эриша олмаган.

Аммо ҳозирча Роналду Манчестерда қолмоқда. Куни кеча юлдуз ҳужумчининг қарорига унинг собиқ "Реал"даги шериги Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га келиши таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу клуб раҳбариятининг айёр қарори бўлса керак: бразилияликнинг хариди эвазига жамоа қўллаб-қувватлаш зонасида ажойиб ўйинчига эга бўлди ва Криштианунинг қолиш имконияти ошди. Бундай футболчи ёши бошқаларга қараганда катта бўлса ҳам ҳар қандай жамоага қўл келиши аниқ.

Бу ерда Роналдунинг ўзининг кайфияти муҳимроқ, чунки ҳозирча "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг португалияликга унчалик ишонмайди. Криштиану ўйин амалиётининг камлигидан хурсанд бўлиши даргумон. Манчестерда улар бу ҳолатда Роналду кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни бузишидан қўрқишади. Бироқ, бу муаммони ҳал қилиш учун камроқ ва камроқ вақт бор.



"Манчестер Юнайтед" Де Йонгни сотиб оладими?
"Манчестер Юнайтед" билан боғлиқ яна бир интрига. Голландиялик футболчи "Барса"да унга қўйилган умидларни тўлиқ оқлай олмади. Қолаверса, каталонияликларда ёш юлдузлар бор эди - Гави ва Педри. "Барселона" бош мураббийи Хави уларга де Йонгдан кўра, кўпроқ ишонаётганга ўхшайди. Френки учун асосий даъвогарлардан бири эса "Манчестер Юнайтед".

Бироқ “қизил иблислар”нинг нидерландияликнинг вакиллари билан музокаралари тўхтаб қолди. Айтиш жоизки, @Манчестер Юнайтед"нинг де Йонгга бўлган қизиқиши сақланиб қолиши ҳақидаги маълумотлар бошқача талқин қилинмоқда. Жумладан, баъзиларнинг айтишича, Каземиро сотиб олинганидан кейин ҳам келишувга эришиши қийин кечади. Яна бир бошқа манбалар Френки ҳали ҳам Манчестерга кўчиб ўтиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Дейлик, "Манчестер Юнайтед" де Йонг билан келиша олмаса, унда клубда захира варианти бор. Гап "Ювентус"да тўп тепаётган Адриен Рабьо ҳақида бормоқда.



“Барса” кимни сотади?
Каталонияликларда де Йонгдан ташқари муаммолар ҳам бор. Яқин вақтгача Лионель Месси билан шартномани узайтиришга қурби етмаган “Барселона”да кутилмаганда пул топиб олди.
Ёзда клуб кўплаб янги футболчилар билан шартнома имзолади: Рафинья, Роберт Левандовски, Франк Кессие, Андреас Кристенсен ва Жьюл Кунде. Аммо Кундени рўйхатдан ўтказишда ҳамон муаммо бор. Бунга "Барселона"нинг маош чегарасидан ошиб кетгани сабаб бўлди.

Кундени рўйхатдан ўтказиш учун каталонияликлар 20 миллион еврони "бўшатишлари" керак. Бу шуни англатадики, клуб ўз футболчиларидан бирини сотиши керак. "Барса"ни де Йонгдан ташқари Мемфис Депай ва Пер-Эмерик Обамеянг ҳам тарк этиши мумкин. Депайга "Юве"дан таклиф бор эди, бироқ Турин клуби диққат эътиборини Аркадиуш Миликка қаратди ва Обамеянгнинг "Челси" билан музокаралари тўхтаб қолди.

Агар Каталония клуби юқоридаги футболчиларни сота олмаса, Кунде текинга кетади. Ёзда у 50 миллион евро эвазига "Севиля"дан "Барса"га ўтган кўчиб ўтганди.



Рафаель Леау қаерга кетади?
Португалиялик футболчи ўтган мавсум “Милан” сафида ажойиб кўрсаткичларни қайд этди. Италия чемпионатида 34 та ўйин, 11 та гол ва 10 та голли узатма. Бу билан Леау А сериянинг энг яхши футболчисига айланди ва унинг бозордаги қиймати 25 миллион евродан 70 миллион еврога кўтарилди (Тransfermarkt маълумотларига кўра). Бундан ташқари, Рафаель “Олтин тўп”га даъвогарлар ўнлигидан жой олди.

Албатта, Леаунинг бундай даражада ўсишини Европанинг етакчи клублари ҳам пайқаган. Футболчига биринчи бўлиб "Реал Мадрид" қизиқиш билдирганди, аммо испанияликлар томонидан расмий таклиф бўлмаган. Ҳозирда Рафаелнинг «Челси»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда.

"Аристократлар" нинг асосий қуроли - молиявий шароит. Леау йилига 7 млн евро маош олмоқчи. Таққослаш учун, Леаунинг "Милан" билан амалдаги шартномасига кўра маоши1,5 млн еврони ташкил қилади. Россонерилар учун бундай шартларни бажариш жуда қийин бўлади. Балки айнан Рафаель "Челси"нинг ҳужум чизиғини кучайтиради, у ерда Лукаку ва Вернер кетганидан кейин профил ҳужумчилари деярли қолмади.



Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттиради?
Аммо ўзбекистонлик барча футбол ишқибозларини ўйлантираётган асосий савол – Элдор Шомуродов жорий мавсум қаерда ўтказади? Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолди, Элдор ҳамон “Рома”да.

У ерда Шомуродовнинг ишлари биз хоҳлагандек силлиқ кетаётгани йўқ. “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзбекистонлик ҳужумчига унчалик ҳам ишонмаяпти. Португалиялик мутахассис қўл остидаги 40 учрашувда Элдор бор-йўғи 8 марта майдонга тушди. Шу билан бирга, Шомуродов бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Мавсум оралиғида Элдор хизматига "Торино", "Болоня" ва ҳатто "Вулверхемптон" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шомуродов “Рома”ни сотиб олиш опсияси билан ижара асосида тарк этиши кутилганди. Аммо Элдор Римда қолар экан, у ерда Пауло Дибаланинг келиши билан ўйин амалиётига эга бўлишига ишониш янада қийинлашди. Бундан ташқари, «Торино»нинг собиқ ҳужумчиси Андреа Белотти "Рома"га ўтишга яқин турибди.

Агар Шомуродовни кимдир ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, уни ижарага олиши керак. Унга муҳим жой сифатида А Серия клубини тавсия қилиш мумкин, чунки у Италия чемпионатига яхши мослашган. Буни амалга ошириш учун Элдор ва унинг агентларида атиги бир ҳафта вақт қолди.


Николай Егоричев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика