Роналду "Манчестер Юнайтед" таркибида "Челси"га қарши баҳсда энг ёмон ўйинчи бўлди

Alisher
29 ноя 2021, 11:50
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати 13-тур доирасида дуранг ўйнашди.

"Кўклар" майдонида ўтказилган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Статистика портали WhoScored лондонликлар ўйинчиси Хаким Зиешга 7,3 баҳо қўйиб, унинг баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топди.

Меҳмонлар таркибида энг паст баҳони Криштиану Роналду олди - 5,8. Форвард 65-дақиқада майдонга тушди. Португалиялик ўйин сўнггида сариқ карточка олди.

"Челси" Премьер-лига жадвалида етакчилигини сақлаб қолмоқда, МЮ эса 8-ўринда.

→ Роналду АПЛ доирасидаги охирги 8 учрашувда 1 та гол урди

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: WhoScored