Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!
10 янв 19:00
Янгиликлар
Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг "Ал Аҳдуд" клубига (3:1) қарши ўйиннинг 42-дақиқасида пенальтидан тўп киритди.
Португалиялик футболчи кетма-кет 24-календар йилида гол уришга муваффақ бўлди, бунгача футболда ҳеч ким бундай натижага эришмаган.
Форвард ўзининг профессионал даражадаги илк голини Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси таркибида 2002 йилнинг 7 октябрида Португалия чемпионати доирасида "Морейренсе"га қарши ўйинда (3:0) урган.
Роналду шу пайтга қадар 917 та гол урган.
Фикрлар
Дахшааат.
Бир пасда утиб кетганини қара.
Яқиндагина фаолиятини бошлагандек.
МЮга утганда дахшатли фанати булгандим,Реалга утгач туйғулар автоматически сунди.
Лекин хақиқий дахо.
Месси ва КРиРо Пеле&Марадона дуэтидан анча кучли.
Ким нима деса десин
Рони, сенда гол урадиган вазият бўлиб қолса, гол уришга шошилма. Олдин ўйлан, масалан шу голни урсанг, команданг шу гол билан ғалаба қозонадими? Ғалаба қозондиям дейлик, мавсум охирида титуллик бўласанми?
Агар шу саволларга "Ҳа" деб жавоб беролсанг, голингни уравер, деб ёздик.
Бўладими?
Чемпион бўлолмаса, гол уравергандан нима фойда, тўғрими?
(вақт ўтган сари одам боласи ақллироқ бўлармикин деса, долбоёблашиб кетяптику наоборот)