Роналду “Камп Ноу”даги сўнгги 13 та ўйинда “Барселона”га 14 та гол урди

Aslanov Jasurbek
9 дек 2020, 08:40
ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида “Ювентус” сафарда “Барселона”ни 3:0 ҳисобида енгди.

“Ювентус” сафида Криштиану Роналду дублга эришди. Бу португалиялик ҳужумчи учун “Камп Ноу”даги сўнгги 13 та ўйинда “Барселона” дарвозасининг 13 ҳамда 14-бор ишғол этилиши бўлди. Роналду 14 голдан 3 тасини пеналтидан урган. Ҳужумчи 2018 йил майидан бери илк бор “Камп Ноу”да майдонга тушди.

Аввалроқ футболчининг клублардаги фаолиятида 650-голини ургани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta