Роналду фаолиятидаги энг муҳим совринни эслади

27 дек 2019, 01:58
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоаси билан қўлга киритган қитъа чемпионлигини ёдга олди.

Роналду Португалия терма жамоаси билан Евро-2016да чемпион бўлгани, мусобақа финалида мезбон Франция терма жамоаси мағлуб этилганидан хабардорсиз.

"Бу бутун фаолиятим давомидаги энг муҳим титул ҳисобланади. Мусобақа давомида кулдим, йиғладим, жамоани шуғуллантиришда Сантушга кўмаклашдим, кейин ғалаба оқшомида бутунлай сармаст бўлдим. Бу ажойиб кун эди", - дейди Криштиану DAZN Italy нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: DAZN Italy