

Кеча "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпиони бўлиш имкониятини йўқотди. Олдинроқ ушбу клуб Кубок ва Суперкубокда ҳам ўз иштирокини барвақт якунлаган эди.
2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаб ҳеч нарса ютмаганди.
Роналдунинг сўнгги соврини – 2021 йил май ойида қўлга киритилган Италия кубоги. Ўшанда ҳужумчи "Ювентус"да тўп тепарди.
Криштиану фаолиятида илк бор кетма-кет икки мавсум соврин юта олмади.



