

Бу Криштиану Роналду учун ЕЧЛда қўлга киритилган 102-ғалабали ўйин бўлди. Натижада Роналду 101 та ўйинда ғалаба қозонган “Реал” ва “Порту” клуби собиқ посбони Икер Касильясни ортда қолдирди. Ғалаба қозониш бўйича кейинги энг яхши натижалар “Барселона”нинг собиқ ва амалдаги аъзоларига тегишли. Жумладан, Хави ҳисобида 91 та, Мессида эса 80 та ғалаба мавжуд.



