Роналду диетологи: "Криштиану келгач, "Ал Наср"нинг бошқа аъзолари ҳам машғулотларга зўр беряпти"

Omonjon To`xtamirzayev
24 фев 2023, 17:11
Саудия Арабистони чемпоинати 17-тури доирасидаги "Ал Наср" - "Ал Таъавун" баҳсини Криштиану Роналду асосий таркибда бошлайди.

Испаниялик диетолог Хосе Блеса бир ойда бир марта Саудия Арабистонига учиб боряпти. Ушбу ташрифдан мақсад "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан кўришиб, маслаҳатлар бериш. Мутахассис португалияликнинг янги клубдошларига таъсири ҳақида гапириб ўтди:

Криштиану менга жуда ёрдам беради. Чунки эндиликда унга кўп нарсани ўргатишим шарт эмас. У ҳақиқий "мактаб" ярата олди ва бошқа футболчилар ҳам ундан ўрганиб, ўз спорт формаларини яхшилаш учун меҳнат қилишмоқда. Роналду жамоага келгач, қолганлар ҳам кўпроқ машқ қила бошлаган ва диетага алоҳида эътибор қаратмоқда. Олдин мен ҳеч ҳам футболчилари ҳар сафар улар билан кўришганимда танаси ҳолатини 90% яхшилаб борадиган клубни кўрмаганман. Уларнинг танасидаги ёғлар камайиб, мушаклар ортмоқда ва улар ҳам Роналдунинг машқларини бажаришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia