Роналду Бланга ПСЖ клубига ўтмоқчи эканлиги ҳақида айтмаган

Aslanov Jasurbek
9 дек 2015, 18:45
"Реал" ҳужумчиси Кришитану Роналду ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 4-тур баҳсида Лоран Бланга пичирлаб Париж клуби сафига ўтишни хоҳлаётганини айтмаган.

"Бунинг барчаси спекуляция. "Реал"га ўтганимдан бери одамлар мен ҳақимда жуда кўп гапиришган, аммо Мадрид клуби менга катта ёрдам берди ва бу ерда эканлигимдан бахтлиман.

Бланга боғлиқ воқеа жуда оддий. Агар ёнимга "Челси", "Барселона" ёки "Манчестер Юнайтед"дан кимдур келса, худди шу гаплар бўлар эди. Лоран билан ПСЖга ўтишим ҳақида гаплашдим? Яхши ҳазил" - дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›