Роналду Ал Насср"нинг кутилмаган мағлубиятига муносабат билдирди

4 май 2026, 09:45
41 ёшли "Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про-лигасида "Ал Қодисия"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин эмоцияларини баҳам кўрди.

Роналду бу ўйинда тўла 90 дақиқа ўйнади, лекин самарали ҳаракат қайд этмади.

"Бизда битта вазифа бор. Ишни давом эттирамиз. Биргамиз", — деб ёзди Роналду ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу тариқа Криштиану жамоаси мамлакат чемпионатидаги 16 та ўйинлик ғалабалар сериясини тўхтатди. "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионати жадвалида 1-ўринни сақлаб турибди. Жамоа 31 ўйинда 79 очко тўплаган. 2-ўриндаги "Ал Ҳилол"дан (бир ўйин захирада) 5 очко ўтиб кетган. Роналду 2023 йилдан бери "Ал Насср"да ўйнайди. Жорий мавсумда 41 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 33 ўйинда 27 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia