Роналду 30 ёшидан кейин 300та гол урди

6 фев 2021, 23:36
Португалиялик футболчи Италия А Серияси 21-тури доирасидаги "Рома"га қарши баҳсда ҳисобни очди.

Мазкур гол "Ювентус" ҳужумчисининг 30 ёшга тўлганидан кейин урган 300-голи ҳисобланади. У 5 февраль куни 36 ёшни қарши олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси сардори фаолияти давомида "Спортинг", "Манчестер» Юнайтед" ва "Реал" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар