Роналдо: "Ҳакамлар Неймарни ҳимоялаш учун ҳеч нарса қилишмаяпти"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2018, 18:45
Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Роналдо Неймар доимо симуляция ишлатаётгани ҳақидаги гаплар аҳмоқлик эканини айтди.

"Бу танқидлар - аҳмоқлик. Неймар Бразилия терма жамоасига катта фойда келтирмоқда ва у бу турнирда ўзининг энг яхши ўйинини ҳали кўрсатгани йўқ.

Неймар рақиб қўпол ўйинидан қочиш учун ўзининг тезкорлигини ақл билан ишлатмоқда.

Ҳакамлар уни ҳимоялаш учун ҳеч нарса қилишмаяпти, улар футболчиларга қоида бузишга имкон беришяпти" - дейд Роналдо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›