UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Роналдиньо: «Коутиньо «Барселона»га жуда мос тушарди» Янгиликлар

Роналдиньо: «Коутиньо «Барселона»га жуда мос тушарди»

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Роналдиньонинг фикрича, Филиппе Коутиньо каталонияликларнинг ўйин фалсафасига жуда тўғри келади.

"Коутиньо фантастик мавсумни ўтказди. Коутиньо европадаги марказда ўйнаган энг яхши футболчилардан бири бўлди. Коутиньо ўйнаган жамоа у қадар яхши ўйин кўрсата олмаганини ҳисобга олсак, унда унинг кўрсатган ўйини янада қадрлироқ бўлади.

Мени Коутиньо номидан ёки "Барселона" номидан гапиришга ҳаққим йўқ. Лекин мен "Барселона" қандай футболчиларни излаётганини биламан. Фелиппе Коутиньода улар истаган барча хислатлар мавжуд.

Узоқ йиллардан сўнг Хави жамоани тарк этди, Иньестани эса ёши ўтиб бормоқда. Бунга эътибор қаратиш лозим. Шу боис Коутиньо "Барселона"га жуда мос келган бўларди.

Қачонки сен буюк ва маҳоратли футболчилар билан бирга ўйнасанг, ўйининг янада кучаяди ва янада ўсишга эришасан. Буни мен яхши биламан. Коутиньо "Барселона"га келса нафақат соврин ютади, балки футболчи сифатида ҳам катта ўсишга эришади. Неймар, Месси, Суарез ва Иньеста каби футболчилар билан ўйнаш унга катта фойда бўларди"
, - дейди Роналдиньо.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика