

«Келажагим борасида якуний қарорга келдим. Менга кўплаб таклифлар бор эди, аммо битта клубни танладим. «Челси»га қайтиш? Кўрамиз.
Евро-2016даги иштирокимдан қатъий назар ўша клубга ўтаман. Бу мавсумда 25та гол урдим», — дейди Лукаку.
«Челси»дан ташқари бельгиялик футболчига «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ва «Ювентус» клублари қизиқишмоқда. Олдинроқ «Эвертон» Лукакуни 65 миллион фунтга сотмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.



