

"Мен 2009 йилги дербида "Интер"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини эслайман. Ўшанда эндигина илк профессионал шартномамни қўлимга олгач, ўйинни кўргандим. Уэсли Снейдер дебют қилганди.
Менда Самюэль Это′О ва Диего Милитонинг майдондаги ҳаракатлари, Тиаго Моттанинг ажойиб голи улкан таассурот қолдирганди.
Иккита кумирим бор – Роналдо ва Адриано. Улар билан учрашиш, суҳбатлашиш имкони бўлса, мен учун ажойиб ва такрорланмас лаҳзалар бўларди.
Улар "Интер" учун қилган ишларининг оз қисмини қила оламанми ёки йўқ, билмайман. Аммо клуб шарафини чин дилдан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан", – деди бельгиялик футболчи.




