Ромелу Лукаку жароҳат олди, у “Реал”га қарши ўйнамаслиги мумкин

30 окт 2020, 09:40
“Интер”да муаммо туғилди.

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳат олди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди. Футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида “Шахтёр”га қарши баҳсда (0:0) чап оёқ сон мушакларини жароҳатлаб олган.

Италиялик таниқли журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, Лукаку А Cерия доирасида “Парма”га қарши баҳсни (31 октябрь) ҳамда ЕЧЛ 3-тури доирасида “Реал”га қарши ўйинни (3 ноябрь) ўтказиб юбориши мумкин.

Лукаку жорий мавсум А Cерияда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Интер” расмий сайти