

Томонлар ҳали янги шартнома борасида келишувга эришишмади, аммо "Милан" ҳимоячи Симон Кьернинг жароҳати сабаб италияликни сақлаб қолмоқчи.
Миланликлар футболчига 3,5 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирда у 5 млн евро олади.
Романьоли 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



