“Рома”га “Краснодар” ярим ҳимоячиси керак

Вандерсон А Cерияга йўл олиши мумкин.

“Рома” “Краснодар”нинг 25 ёшли футболчиси Вандерсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Римликлар бразилиялик футболчини қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида. “Бўрилар” Вандерсонни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирган.

Вандерсон жорий мавсум “Краснодар” сафида РПЛнинг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди.


Манба: Teleradio Stereo