

Римликлар 24 ёшли французни бош мураббийликка Жозе Моуринью келганидан сўнг жамоани қайта қуришда клубга фойда келтира оладиган футболчи сифатида кўриб чиқмоқда.
Сен-Максимен жорий мавсум "Ньюкасл" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали форварднинг нархини 28 миллион еврога баҳолади.



