"Рома" Нани учун курашади
09 авг 2013 23:33
Янгиликлар


"Рома" Нани учун курашади
Goal.com нашрининг аниқлашича, Римнинг "Рома" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Нанини сотиб олишни реъжалаштиряпти.
Руди Гарсия 26 ёшли португалиялик қанот ярим ҳимоячисини сотиб олишни клуб раҳбариятидан сўраган. Футболчи учун "Рома" билан бир қаторда "Монако" ҳамда "Галатасарой" клублари ҳам кураш олиб боришади.
"Монако" ҳам, "Галатасарой" ҳам футболчи борасида аввал ҳам таклиф билан чиқишган, бироқ "МЮ" футболчини сотмоқчи эмаслигини маълум қилганди.
Аввалги мавсумда бор йўғи 17 ўйинда майдонга тушган португалиялик футболчининг ўзи янги лигада ўзини синаб кўришга қарши эмас. Нани "Олд Траффорд"да олти мавсумни ўтказди.

Фикрлар