

Corriere dello Sport хабарига кўра, Рим клуби 33 ёшли футболчига маоши қисқартирилган ҳолда икки йиллик шартнома таклиф қилган.
Таъкидланишича, арманистонлик футболчи ва унинг оиласига Италия пойтахти ёқади ва томонлар ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш эҳтимоли анча юқори баҳоланмоқда.
Мхитарян жорий мавсум А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.



