"Рома" "Арсенал" ўйинчисини нишонга олди

Alisher
25 дек 2021
"Арсенал" хавбеки Эйнсли Мэйтленд-Найлс фаолиятини бошқа Европанинг топ-чемпионатида давом эттириши мумкин.

24 ёшли футболчига "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби футболчини жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи. Томонлар музокаралар олиб боришмоқда.

Эйнсли 2017 йилнинг июлидан бери "канонирлар" таркибида ўйнамоқда. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic