Родриго: "Реал" футболчилари Ла Лигада ғолиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда"

Sherzod Nurmatov
22 май 2020, 23:39
"Реал" ярим ҳимоячиси Родриго Гоэс мавсум тикланиш жараёнига тайёргарлик кўрмоқда.

"Биринчи ҳафтада биз якка тартибда машқ қилдик, аммо энди жамоавий ишлашимиз мумкин. Энди бизда узатмаларни амалга ошириш ва дарвоза томон зарба бериш имконияти бор. Эндиликда аста-секин одатий ҳаётга қайтмоқдамиз.

Мен карантин даврида уйда машқ қилдим, қўлимдан келганини бажардим ва ўзимни яхши ҳолатдаман деб ўйлайман. 

Биз аллақачон биламизки, Ла Лига тикланади. Турнир бошланганда ўзимизнинг энг яхши футболимизни намойиш этиш ва Ла Лигани ютиш учун астойдил меҳнат қиляпмиз", - деди Родриго.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›