UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Родолфа Аррауабаррена: "Насаф"ни Эрондаги хатоларини такрорлашга мажбур қиламиз ва жазолаймиз" Янгиликлар

Родолфа Аррауабаррена: "Насаф"ни Эрондаги хатоларини такрорлашга мажбур қиламиз ва жазолаймиз"

Осиё чемпионлар лигасининг "C" гуруҳи доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози ва футболчиси иштирок этди.

"Эртага биринчи турда мағлубиятга учраган жамоалар тўқнаш келади. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун курашиши аниқ. Бизни қанчалик оғир баҳс кутиб турганини биламиз. Шунга қарамай уйга муҳим 3 очко билан қайтишни режалаштирганмиз. "Персеполис"га қарши ўйинда "Насаф" йирик ҳисобда мағлубиятга учрашга лойиқ эмасди. "Насаф" Эрондаги баҳсда баъзи хатоларга йўл қўйгани уларга қимматга тушди. Биз ҳам эртага "Насаф"ни ўша хатоларини такрорлашга ва бунинг учун уларни жазолашга ҳаракат қиламиз", - дея гап бошлади Родолфа Аррауабаррена.

Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. "Ал Садд"га қарши ўйинни яхши бошлагандик. Аммо учрашув финишига яқин ташаббусни рақибга топшириб қўйиш натижасида мағлубиятга учрадик. Шунингдек, яна бир жиҳатни айтиб ўтиш лозим, биз "Ал Садд"га қарши ўйин олдидан жуда қийин баҳсни, яъни дербини ўтказгандик. Айнан "Ал Наср"га қарши беллашувдан кейин жамоа тикланишга улгурмади. Бу жиҳат ҳам мағлубиятга қайсидир жиҳатдан сабабчи бўлди. Биз эртага дастлабки очколаримизни ишлаб олишимиз зарур.



Жароҳатлар? Баъзи футболчиларда кичик жароҳат мавжуд. Шунингдек, Қаршига тўлиқ таркибда ташриф буюрмаганмиз. Таркиб борасида ўйиндан олдин гапиришни хуш кўрмайман. Учрашувдан олдин карталарни очиб ташламоқчи эмасман.


Каиода кичик жароҳат мавжуд. Аммо, шунга қарамай уни Қаршига олиб келганмиз. Фабио Лима эса БААда қолган. Лиманинг жароҳати бироз жиддийроқ. Шу боисдан ушбу етакчи футболчимиз биз билан бирга Қаршига келмади.

ОЧЛдаги мақсад? Ҳозирдан бирор нарса дейиш мушкул. Жамоамиз узоқ йиллик танаффусдан кейин ОЧЛга қайтди. "Ал Васл" ОЧЛда ўйнаш борасида катта тажрибага эга эмас. Жамоамиз таркибидаги кўплаб футболчилар учун жорий мавсум дебют саналади. Биз барча учрашувларда юқори мақсадни кўзлаган ҳолда ўйнаймиз. Якунда нима бўлишини эса вақт кўрсатади.



Биз кўпроқ ҳужумкор ўйинга таянган ҳолда ўйнаймиз. Ҳужумкор услубда ўйнагандан кейин ўз-ўзидан ҳимояда кўпроқ таваккал қилишга тўғри келади. Балки, шу боисдан ўтказиб юборилган голларимиз кўпроқ. Жамоага келганимга ҳали жуда кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо ҳимоядаги бўшлиқлар борасида алоҳида иш олиб бориш режамиздан ўрин олган.



"Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Жамоамиз чиройли ўйин кўрсатган ҳолда Қаршидан ғалаба билан қайтмоқчи. "Насаф"ни яхши ўрганиб чиқдик. Уларни кучли ва кучсиз тарафларини ўзимиз учун белгилаб олганмиз. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, "аждарлар" жисмоний жиҳатдан анча бақувват ва яхши кўрсаткичга эга футболчилардан иборат", - деди "Ал Васл" футболчиси Энтони Касерес.

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика