

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон "Реал"га қарши ўтадиган ўйин ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашув ЕЧЛ финали доирасида 26 май куни Киев шаҳрида бўлиб ўтади.
"Ҳозирча шунчаки финалга чиққанимиздан завқланаяпмиз. Ўйиннинг ўзи ҳақида эса сал кейинроқ ўйлаймиз. Биз "Реал" билан финал ўйинида фаворит бўлмаймиз ва бу яхши. Катта босим бўлмайди", - деди Робертсон.




