

- Жуда яхши ўйинни ўтказдик. Нафақат натижа, балки кўрсатган ҳужумкор ўйинимиздан ҳам кўнглим тўлди.
Бутун учрашув давомида юқори темпни ушлаб тура олдик. Яна бир ёқимли тарафи шундаки, ушбу баҳсда ўз дарвозамизни қуруқ сақлай олдик. Бу ҳам жуда муҳим. Лекин бу жамоамизнинг энг юқори чўққиси эмас. Бельгия янада кучлроқ ўйнашга қодир.



