Роберто Мартинес АПЛда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
25 май 2021, 17:35
"Тоттенхэм" янги бош мураббий излашда давом этади.

"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби айни дамда Бельгия термасини бошқараётган Роберто Манчини билан музокаралар олиб бормоқда. Ўз навбатида мураббий ҳам Евро-2020дан кейин клублар футболига қайтишни истамоқда.

47 ёшли мутахассисга "Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлганди. Аммо кейинчалик клуб Микель Артетани ишга чақирди.

Мартинес 2016 йилдан буён Бельгия термасини бошқармоқда. Бунга қадар у "Эвертон", "Уиган" ва "Суонси" каби клубларда фаолият олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports