UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  3 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  21 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  5 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди Янгиликлар

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

"Реал" клубининг собиқ аъзоси дастлаб ЎФА раҳбарияти билан учрашди. Унга миллий чопонимиз ва дўппимиз совға қилинди.
 
Шундан сўнг, бразилиялик жаҳон чемпиони  ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган мастер-классда иштирок этди. У турли футбол мактабларидан келган болажонлар учун маҳорат дарсларини намойиш қилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда Азамат Абдураимов, Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Баҳодир Аҳмедов, Александр Хвостунов, Алексей Рощин каби футболчилардан ташкил топган "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасининг фахрийлари иштирок этишди. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп сурди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фахрийларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Карлос голлардан бирига муаллифлик қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
 
Шундан кейин Роберто Карлос Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган болажонлар ва бошқа футбол мактаблари тарбияланувчиларига турли совғалар тақдим қилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика