Роберт Левандовски: "Байер" ҳақли тарзда ғалабага эришди"
Narzulla Saydullayev
8 дек 2013, 16:12
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски "Байер"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
- "Байер"нинг ғалабасини ҳақли деб атаган бўлардим. Биз эса бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз керак. Чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинни ўтказамиз, шу сабаб олдинга интилиш керак, - дейди Левандовски "Боруссия" расмий сайтига.