Рижко сафга қўшилди
20 янв 2015 14:04
Янгиликлар
Рижко сафга қўшилди
Бугун жамоамиз аъзолари тушда навбатдаги йиғинни ўтказиш мақсадида Тошкентда тўпланишди.
Пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлашган футболчиларимиз куннинг иккинчи ярмида дастлабки машғулотни ўтказишга ҳам улгуришди. Бугунги машғулотлар “Оқ-тепа” жамоасига қарашли ўйингоҳда бўлиб ўтди. Айни пайтда жамоамиз аъзолари кечки овқатни тановул қилишмоқда. Таркибдаги янгиликлар хусусида гап кетганида, беларуслик ҳимоячи Юрий Рижкони яна сафга қайтганлигини қўшимча қилиш жоиз. Режага кўра 18 январ куни Тошкентда етиб келган Рижко меҳмонхонада бошқа жамоадошларини кутиб олди. Сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични эса шу кунларда таркибга қўшилиши кутилмоқда. 31 январга қадар давом этадиган машғулотлар давомида учта назорат учрашувини ўтказиш кўзда тутилган. 24 январ куни “Олмалиқ” клуби дастлабки рақиб сифатида жамоамизга қарши майдонга тушади. Кейинги ўйинлардаги рақиблар номи ҳозирча аниқ эмас. Пойтахтдаги учинчи учрашувни 31 январ куни ўтказилишини қўшимча қилиш жоиз.
Фикрлар