UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39Омар Моманидан янги карикатура: Шакири Моурнинг "автобуси"ни "синдирди"  6 16:14ПФЛ: Футболчи аввал тиббий кўрикдан ўтади, кейин шартнома имзоланади  11 16:07Футзал. Ўзбекистон кубогида дастлабки икки тур ортда қолди  1 16:05Чемпионлар лигаси. 1/8 финалга қуръа ташланди  99 16:03Ёшлар Иттифоқи ЎФАга болалар футболи учун 5 миллиард сўм ажратди  3 15:53Суперлига-2018. "Навбаҳор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар  1 15:22Ўзбекистон МТЖнинг Туркиядаги биринчи машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  22 15:16"Барселона"нинг икки футболчиси ЛаЛигада "Реал"дан кўп гол урди  10 14:57Карикатура: Клопп Шакири ёрдамида Моуриньюни мағлуб этди  6 14:50Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"  16 14:50Кин: "Ҳаммасида Моуриньюни айблаб, уни ишдан ҳайдаш осон"  7 14:04Погба нега "Ливерпуль"га қарши ўйнамади?  6 13:56Турсунов Япония клуби билан икки йиллик шартнома тузди  56 13:56Бокс. Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари + ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:23Руни, Месси, Пато, Мбаппе. Golden Boy совринининг барча соҳиблари  20

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан! Янгиликлар

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди.

Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.


"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди. Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.

Ғаниевга илк қизиқиш "Динамо" (Киев) ва "Шахтёр" (Донецк) жамоаларидан бўлди. 2016 йил Туркияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларидан кейин украиналиклар унга жиддий қизиқиш билдира бошладилар. Ғаниев олдида унинг фаолиятига росмана қизиқадиган одам бўлмагани сабаб шекилли бир қанча таклифлар кейинчалик ўз кучини йўқота бошлади. Бу орада "Зенит" жиддий қизиқиш билдиришга тушди. 2018 йил ўртасига келиб узоқ хориждан таклифлар кела бошлади.

Турк футболи вакили Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу мавсум бошида ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар чиқиб қолганидан кейин шу мавзуга қизиқдим.

Мен иккита шартномани шахсан ўзим кўрдим ва афсусландимки, бу трансфер амалга ошмади. Уларнинг бири "Тенерифе" клуби бўлиб испанлар 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маошни таклиф қилган. Аммо трансфер суммаси кўрсатилмаган, бироқ "Насаф" кейинги трансфердан яхши даромад кўриши мумкинлиги айтилган.

Ўз пайтида Одил Аҳмедов "Анжи"га дастлаб 6 ойга ижарага берилганди. Шартномага кўра, Аҳмедов яхши ўйнаб кетса "Анжи" кейинроқ "Пахтакор" ҳисобига мўмайгина пул ўтказиб бериши керак бўлган. "Пахтакор" таваккал қилган ва Аҳмедовнинг дастлабки трансферидан деярли ҳеч нарса ишламаган, аммо Одил биринчи ўйиндаёқ Гаджиевнинг ишончини оқлаб асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айланди. Аҳмедовни бошқа клуб олиб қўйишидан чўчиган "Анжи" кейинчалик "Пахтакор" истаган пулни берганди. Ҳозиргача бу суммани билмаймиз, лекин 2 млн.дан кам бўлмаганини айтишимиз мумкин.

Испанияга Ғаниевнинг ўзи аввало рад жавобини берди. Балки Сегунда салобати босгандир. Шундан сўнг бироз ўтиб "Насаф" почтасига яна бир хат келди, бу сафар "Ризеспор" бошқарув аъзоси Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу бош мураббий билан таваккалга қўл урганди.


Шартнома бандларида қуйидаги суммаларни кўришингиз мумкин:  

1. Ҳеч қандай кўриксиз "Насаф"га 300 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер суммаси.
2. Кейинги сотувдан тушадиган даромаднинг 15% миқдори "Насаф"га.
3. Футболчининг ўзига 3 йилга мўлжалланган тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдорида даромад.
4. Белгиланган ўйинларда тўлиқ ўйнаган ҳолда 3 йил ичида яна 100 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули.


Бу айни пайтда Туркия чемпионатида 16-ўринда бораётган клуб томонидан берилган таклиф эди. Афсуски, "Насаф" раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берди ва "Ризеспор"дан трансфер суммасини 1 000 000 АҚШ долларига кўтаришни сўради. Бу пайтда "Насаф" ҳали чемпионатни кучли олтиталигини тарк этмаганди. 400 000 АҚШ доллари эса молиявий қийинчилик гирдобига тушиб қолган клуб учун 3 млрд. 200 млн. сўм дегани эди. Бу пул билан "Насаф" Черанни сақлаб қолиши ва ўз таркибидаги футболчиларга маош бериши мумкин эди.

"Насаф"дан бошқа мавзу йўқми дейишга шошилманг. Футболимизнинг савияси шу қадар тушиб кетдики, энди бирон-бир тузук клубдан шартнома келса футболчиларимизни ўзимиз олиб бориб беришимиз керак. Ҳеч бўлмаса шу яхши футболчи сифатсиз чемпионатда қолиб кетмасин. Азиз Ғаниев бугун оғир жароҳатни тузатиш билан банд. Яна қачон унга бундай таклиф тушади билмаймиз. Шу кунгача бизда фақатгина 3 футболчи яхши миқдордаги суммага хориж клубига ўтган, булар Қосимов, Аҳмедов ва Рашидов. Лекин тан олайлик, улар қандай даврда ўйнади, ҳозир қандай давр. Аввало бу трансфер орқали клуб ўз молиявий ҳолатини тўғрилаб оларди, қолаверса футболчи яхшигина даромадга эга чиқарди. Бу пуллар валюта шаклида Ўзбекистонга кириб келган бўларди.



Умид қиламизки, Ғаниев яна жароҳатидан ҳоли бўлгач биз кутган ўйинни кўрсата олади ва албатта Европага кетади.


"Ризеспор"нинг мақсади Ғаниевни 3 йил ўйнатиш бўлмаган. Бу ўртамиёна клуб бўлиб, арзонроқ футболчи топиб бир мавсум ўзида ўйнатади ва "Фенербаҳче", "Галатасарой", "Бешиктош" каби клубларга мўмайгина пулга пуллайди. Ўртамиёна жамоаларнинг тирикчилиги мана шундан иборат. Ёки Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб олади ва УЕФАдан яхшигина миқдорда гонарар олади.

Худди шунга ўхшаш "контракт" 2017 йил сўнггида Шерзод Аъзамовга ҳам таклиф этилганди. Ўшанда Малайзия жамоаси 150 000 АҚШ доллари ва футболчи учун яхшигина ойлик маоши таклиф қилган. Аммо "Насаф" бу шартномадан кўра арзонроққа, ўз сардорини энг яқин таъқибчисига сотишни маъқул кўрди.

Латвияда футболчилар бепулга ўйнайди, чунки давлат уларга бир сўм бермайди. Клубларнинг ўзи ишлаб топади. "Ўзбекнефтегаз" жамоаларининг бу йилги қийинчилиги бошқа клублар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Қачондир клублар ўз аравасини ўзи тортиши керак бўлади. Буни ҳозир ўрганмасак, қачон ўрганамиз?

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +108   

Фикрлар

+24   
08 окт 15:24:18
Абдуллох
Насаф жамоасида кўпчилигимиз ёмон кўрадиган Бабаянга ўхшаган инсон бўганида Азиз Ғаниев камида Россияда ёки Европада ўйнавотган бўларди.
+17   
08 окт 14:36:45
Azim United
Вой дураккккк ундан кўра бервормайсанми камида маошидан суюнчисини бериб кетмайдими )) агар жиддий айтаса очкозлик бизни мағлуб этади.
+14   
08 окт 14:57:45
chelsi vs milan
Уларда яхши суммага Фенербахче, Галатасарой, Бешиктошга уйинчи етказиб беришса бизда Пахтакор, Локоматив, Бунедкорга уйинчи етказиб беришади факат текинга
+13   
08 окт 16:36:46
spartak
Nadirkhuja Yuldashev МОЛОДЕЦ! жуда зўр мақола кўпроқ ёзиш керак бу хақда Бунги давр талаби шу. клубларда шаффофлик булиши керак уларнинг ўзлари маълумот берсин яширмасдан Ниам учун яширади сабаби "шапка" Агар футболчи "шапка"сини берса кейин улар харакатга келади
+8   
08 окт 15:39:59
Hell Reds
Достон Хамдамов бн Элдор Шомуродов эсилада буса клубдан рухсат сураб утирмасдан кетворганди. Кейин Бунедкор келишишга мажбур булган. Азизга маслахатим Узбекистонда олийжанобли киб утирмасин. Насаф тарбиялаган бусаям чунмаса тупуриб кетворсин
+7   
08 окт 17:55:51
ими
качонки футбол кулубларимиз хусусийлашса шунда хар бир нарсага професонал йондашилсагина бундай бемазагарчиликка йул куйилмайди. биздики бу дегани хеч кимники жавобгар йук.жамоавий уйинларда шунинг учун хеч нарсага эриша олмаймиз. меники йоки мен булсам бунда бошкача йондашилади хамма сохада. бокс кураш огир атлетика каби .
+6   
08 окт 15:22:59
Hell Reds
Зенит, шахтёр, диномо???? Бошими деворга караб уримими а!!!!!?
+6   
08 окт 14:50:08
IMRONBEK..RM..
Бу хамир учидан патир: Қанчалаб иқтидорли футболчиларимиз очкўз клублар билан баъзи бировларни касрига қолиб хориж кулубларига кетолмай қолган......
+6   
08 окт 14:41:07
Tiago Bazerra
Qachon super Liga qlublari xusiysilashadi keyin sotsa olsa boladi
+4   
08 окт 19:23:02
XO'JA
Balki arzon garovga xalq jamoasiga kelar akalarining ketidan.
+4   
08 окт 15:45:11
ERKIN-AGENT
Масалани калити Насаф клуби ихтиёридамас. Кора кучлар бор матбуотда айтилмейдиган, мухлислар танимейдиган. Ўшалар хохламейди. Мана исбот:
======
"2017 йил сўнггида Шерзод Аъзамовга ҳам таклиф этилганди. Ўшанда Малайзия жамоаси 150 000 АҚШ доллари ва футболчи учун яхшигина ойлик маоши таклиф қилган. Аммо "Насаф" бу шартномадан кўра арзонроққа, ўз сардорини энг яқин таъқибчисига сотишни маъқул кўрди."
+3   
08 окт 18:55:00
Livrealmil Milrealliv
NODIRXO'JA aka SHAFFOFLIK dp PFLda gaprilvotti lekin futbolchilani maoshi transferi torisida xch qatta malumot yo'q. NEGA??? UZBda bunga ruxsat yo'qmi??? NME REAL BARSA narxlani korstp qoyadi???? shu savollaga to'liqro javob beromismi??? (oldindan raxmat)
+3   
08 окт 15:22:11
barsa.paxta
афсусдаман жуда афсусда узбек футболи учунам насаф учунам ганиев и агзамов учунам жуда афсусдаман укип йомон хапа буп кеттим ториси
+2   
08 окт 16:48:47
Iqbololinio
Yaxshigina tayanch yarim ximoyachisi bo'lish uchun potensiali bor bola lekin shu. Namanganga kelganda sinchikovlik b n kuzatganman yevropacha fikr b n o'qiy oladi o'yinni bu ukamiz. Ilohim jaroxatingdan tezroq tuzalgin va safga qayt. Birinchi o'rinda seni sog'liging Azizjon. Nasaf shartnomaga "xo'p" deganda shu paytgacha galatasarayda yurgan bo'larmidiiiiii...... Nasaf esa haligacha summadan "emib" yurgan bo'lardi ESSIZZZZZ.... Klublarni xususiylashtirish vaqti keldi.... Kim dima deydi shu fikrimga. Bu saytdagi yuzer akalarimizi uncha muncha futbolni ichida yurgan odamdan zexni kuchli. Bir ikkita shalpaygan murabbiydan ko'ra tanlovlari adolatliroq (tarkib tanlashda) Ko'p o'qiganman shu yerda bunday fikrlarni oddiy yuzerlardan.
+2   
08 окт 15:37:04
Burxonjon
Paxtakori yomonlidiganla wu temadayam paxtakor n1 oyincilaga yaxwi taklif bosa qoyb yuvoradi ahmedov misol
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан...  183
АПЛ. "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 3:1 АПЛ. "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 3:1
АПЛнинг 17-тури доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "қизил...  135
"Челси" "Брайтон"га қарши учрашувларда максимал натижа қайд этмоқда
"Челси" "Брайтон"га қарши учрашувларда максимал натижа қайд этмоқда
"Челси" АПЛ клубига қарши ўйинларнинг барчасида ғалаба...  110
Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги
Бир неча йиллар олдин жаҳон футболи юлдузи бўлган футболчилар...  89
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг