UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  0 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  1 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  3 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  10

Риёд “шерлари” Тошкент "шерлари"га қарши Янгиликлар

Риёд “шерлари” Тошкент "шерлари"га қарши

Биринчи турда ғалаба қозонган “Пахтакор” бу сафар Ар-Риёдда “Ал Шабаб” меҳмони бўлади.
Бу жамоага қарши 2010 йилдаги учрашувларда рақиб 3:1 ва 2:1 ҳисобларида устун келганди. Бугунги баҳсда лақаби “шерлар” деб айтиладиган икки жамоа тўқнаш келади. Ундаги ғалаба қайсидир жамоанинг гуруҳ пешқадамига айланиб олишига имконият яратиши мумкин.

"АЛ ШАБАБ" ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
"оқ шерлар", "шайхлар".
Ташкил топган йили: 1947.
Стадиони: Шаҳзода Муҳаммад бин Файсал, 22500 томошабинга мўлжалланган.
Жамоа раҳбари: Холид бин Саъад.
Бош мураббийи: Жейми Пачеко (Португалия).
Эришган ютуқлари: 6 бор Саудия Арабистони чемпиони (1991, 1992, 1993, 2004, 2006, 2012), 3 марта Саудия Чемпионлари Кубоги соҳиби (2008, 2009, 2014), 3 марта Қирол кубоги эгаси (1993, 1996, 1999), 4 бор Федерация Кубоги соҳиби (1988, 1989, 2009, 2010), Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби (2001), Араб Чемпионлари лигаси ғолиби (1992, 1999), Кўрфаз клублари чемпионлари Кубоги эгаси (1993, 1994).

"Ал Шабаб" 1947 йилда Ар-Риёдда ташкил этилган футбол клуби саналади. 1967 йилгача жамоа "Шабаб Риёд" деб юритилган. Узоқ йиллар мобайнида "Шабаб" юқори савияда ўйнайдиган футболчиларни етиштириб бериши билан машҳур бўлган. Масалан, 1994 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия дарвозасига ажойиб тўп киритган Саид Ал Овайран, Голландияга гол урган Фуад Амин сингари ўйинчилар айнан "Шабаб" тарбияланувчилари ҳисобланишади. "Ал Шабаб" Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган биринчи футбол жамоасидир. 1947 йил Абдулраҳмон Бин Саид клуб президенти бўлган. 1952 йил ўзининг илк совринини қўлга киритган.

Орадан 3 йил ўтиб, "Қирол Сауд" Кубоги финалида Ҳарбий коллеж жамоаси доғда қолдирилган. 1957 йил клубда келишмовчиликлар юзага келган. Солиҳ Жабердан сардорлик боғичи Аҳмад Лмфунга олиб берилгач, низо янада кескин тус олган ва бир неча ишчи "Шабаб"ни тарк этишга қарор қилган. Уларни Бин Сауд жамоадан кетиб, янги клуб тузишга кўндирган. Шу тариқа Ар-Риёдда "Ал Ҳилол" ташкил топган. "Шабаб"даги муаммолар "Ҳилол"нинг юзага келиши билан якунланган. Бироқ шундан кейин жамоани молиявий муаммолар қуршаб олган. Натижада кўплаб футболчилар бошқа клубларга ўтиб кетишган ва клуб қисқа вақт мобайнида ўз фаолиятини тўхтатиб ҳам турган.

Муаммолар барҳам топгач, баъзи ўйинчилар қайтишган, бошқалар эса ўз клубларида қолишни маъқул кўришган. 1959 йил Саудия Арабистони футбол федерацияси ташкил этилган. "Қирол Сауд" Кубогининг расмий илк финалида "Шабаб" ашаддий рақиби "Ҳилол" билан тўқнаш келиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундай қилиб, биринчи "дерби" "оқ шерлар"нинг йирик ҳисобдаги муваффақияти ва Кубокни қўлга киритиши билан ниҳоясига етган. Ушбу турнир мамлакатдаги биринчи расмий мусобақа эди.

1960-йилларда "Нажма" ва "Ал Мареҳ" жамоалари ҳам "Шабаб Риёд"га бирлашишди ва клуб номи "Ал Шабаб"га ўзгартирилди. 1993 йил "Ал Шабаб" Саудия чемпионатида кетма-кет уч бор зафар қучган биринчи жамоага айланди. 2007 йилга келиб, жамоа раҳбарияти мамлакатда биринчи бўлиб, клубни янада ривожлантириш учун бошқа соҳаларга сармоя киритишга қарор қилди. 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ беш юлдузли меҳмонхона ва катта ҳудудга эга бўлган савдо мажмуасини қуриш учун сарфланиши эълон қилинди.

Яна бир қизиқ маълумот: "Ал Шабаб" жаҳон футболи тарихида бир кунда иккита расмий учрашув ўтказган жамоа саналади. Уларнинг иккиласи ҳам финал баҳси бўлгани янада ажабланарли. Саудия футбол федерациясининг тақвим тузишдаги хатоси туфайли клубнинг Араб Элит Кубоги ва Саудия Қирол Кубоги финалларидаги беллашуви бир кунга тўғри келиб қолган. Бу 1999 йил рўй берган. Ўшанда жамоанинг ёшлар таркиби Сурияда кундузи Араб Кубоги финалида мағлубиятга учраган бўлса, асосий таркиб кечқурун "Ал Ҳилол"ни доғда қолдирган.
Бош мураббий Пачеко Португалияда эътиборга тушган футболчи бўлган ва мураббий сифатида ҳам таниқли клубларда ишлашга улгурган.



Жейми ПАЧЕКО
Туғилган санаси:
22.07.1958.
Туғилган жойи: Паредес, Португалия.
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолияти: 1978-1984 "Порту", 1984-1986 "Спортинг", 1986-1989 "Порту", 1989-1991 "Витория Сетубал", 1991-1993 "Пасош Феррейра", 1993-1994 "Брага".
Португалия терма жамоасида 25 учрашув ўтказган.
Бошқарган жамоалари: 1994-1995 "Рио Аве", 1995-1996 "Униао Ламас", 1996-1998 "Витория Гимараеш", 1998-2004 "Боавишта", 2004 "Мальорка" (Испания), 2004-2005 "Боавишта", 2005-2006 "Витория Гимараеш", 2006-2008 "Боавишта", 2008-2009 "Белененсеш", 2009-2010 “Ал Шабаб”, 2011-2013 “Пекин Гуан”, 2014-2015 “Замалек”, 2015 йилдан “Ал Шабаб”да.
Эришган ютуқлари: Португалия чемпиони 1988, 2001, Португалия Кубоги соҳиби 1984, 1988, Португалия Суперкубоги соҳиби 1982, 1984, 1987, УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби 1987, УЕФА Суперкубоги ғолиби 1987, Қитъалараро Кубок соҳиби 1987.

“Шабаб” сафида терма жамоага номзод 4-5 нафар футболчидан ташқари иорданиялик Тариқ Ҳаттоб, ганалик Муҳаммад Авал ва Жон Антви, ярим ҳимоячи Рафинья ҳам ўйнайди. Рафинья жамоа ҳужумларини тузишда асосий футболчидир.

Дарвозабонлар
1. Волид Абдуллоҳ
22. Муҳаммад Авал
33. Муҳаммад Овайс

Ҳимоячилар
2. Абдуллоҳ Астаъа
3. Сайяф Биши
4. Амир Ҳарун
5. Тариқ Ҳаттоб (Иордания)
13. Ҳассан Муаз
23. Муҳаммад Авал (Гана)
25. Мажид Маршади
28. Ҳамад Жайзани
50. Мансур Али

Ярим ҳимоячилар
6. Омар Гамди
7. Рафинья (Бразилия)
8. Абдулмажид Сулайҳим
11. Аҳмад Атиф
12. Абдулмалик Хаибри
15. Абду Атиф
18. Абдулмажид Рувайли
26. Абдулазиз Албиши
27. Саид Досари
30. Бадир Элитин
35. Ҳассан Раҳфави
45. Нодир Мувалад
80. Абдулраҳмон Алҳайбари

Ҳужумчилар
9. Наиф Ҳазази
17. Муса Шаммари
39. Абдулраҳмон Хайроллоҳ
91. Жон Антви (Гана)

Беҳзод НАЗАРОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика