

Риёд Маҳрез "Уотфорд"га қарши баҳсда (2:1) асосий таркибда майдонга тушиб, дастлаб Лерой Санега голли узатмани амалга оширди. Кейин учрашувнинг 51 дақиқасида "шаҳарликлар"нинг иккинчи голи муаллифига айланди.
Шу тариқа, Рияд Маҳрез "Сити"нинг бошланғич таркибида 10та учрашувда майдонга тушиб, 13та голли вазиятларда иштирок этди — 7 гол, 6 ассист.



