

Суд ўтган йил май ойида қонунни бузган футболчини 6 ой давомида машина ҳайдамаслик ва 1140 фунтга жарима тўлаши борасида қарор чиқарди. Рияднинг «Мерседес»и Нортгемптондаги трассада соатига 77 миль тезликда ҳаракатланган. Бу трассада максимал мумкин бўлган тезлик - соатига 50 миль. Махрез полицияга ўша пайтда машина рулида ким бўлганини айтмади.
Бу мавсумда Махрез «Лестер» сафида 32та ўйинда майдонга тушиб 16та гол урди ва 11та голли пас оширди.



