

"Эвертон" форварди Ришарлисон Виржил Ван Дейкни ажойиб футболчи деб ҳисоблайди, аммо дунёдаги энг зўри эмас.
"Одамлар Виржил ҳақида кўп гапиришади. Ҳа, у ажойиб ҳимоячи, аммо мен аллақачон уни алдаганман", - дейди Ришарлисон.
"У дунёнинг энг кучли 3 ҳимоячисидан биридир, у ажойиб мавсум ўтказди, аммо мен учун бошқа ҳимоячилар кучлироқдир".
Ундан энг кучли 3 ҳимоячини сўрашганда, футболчи Серхио Рамос, Маркиньос ва Тиаго Силваларни таъкидлади.



