Ришарлисон бугун "Тоттенхэм"га ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтади

Alisher
30 июн 2022
"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон тез орада "Тоттенхэм" футболчисига айланади.

Журналист Дэвид Орнштейннинг хабарига кўра, 25 ёшли бразилиялик бугун Лондон клубига ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтади.

"Тоттенхэм" форвард учун 50 млн фунт атрофида тўлайди, трансфер нархи 60 миллион фунтгача кўтарилиши мумкин.

Ришарлисон 2021/22 йилги мавсум "Эвертон" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: theathletic.com