Рибери "Ливерпуль" учун Францияга кўчиб ўтишни истамади

Mirjalol Normatov
28 июл 2019, 12:29
"Бавария"нинг собиқ футболчиси Франк Рибери "Монако"га ўтишни истамади.

"L'Equipe" хабарига кўра, Франция жамоаси футболчига шартнома таклиф қилган, аммо Рибери Лига 1'да ўйнашни истамаган. Хавбек "Ливерпуль"га ўтишни истамоқда. Бироқ у журналистлар билан учрашувда бу борада гапиришни хоҳламади.

Ўтган мавсумда 36 ёшли футболчи "Бавария" таркибида 38 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди. Ҳозирда у эркин агент мақомида.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe