

Бу ҳақда жамоа устози Чезаре Пранделли хабар бермоқда.
"Жамоамиз оптимал форматда. Франк Рибери кичик жароҳат олди. Энди биз унинг "Интер"га қарши ўйинда майдонга тушишига шубҳа билан қарамоқдамиз", - дейди мутахассис.
37 ёшли футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол в 4та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Фиорентина" ва "Интер" ўртасидаги ўйин бугун бўлиб ўтади.



