"Рейнжерс" – ЕЧЛ гуруҳ босқичи тарихидаги энг ёмон жамоа
02 ноя 2022 08:40
Янгиликлар
"Рейнжерс" – ЕЧЛ гуруҳ босқичи тарихидаги энг ёмон жамоа
Шотландия клуби бир неча йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигасига қайтганди.
“Рейнжерс” гуруҳ босқичидан ўрин олган барча учрашувларда ютқазди ва 2 та гол уриб, 22 та тўп ўтказиб юборди.

Шу тариқа, Жованни ван Бронкхорст шогирдлари 2011/12 йилги мавсум “Динамо З” томонидан ўрнатилган антирекордни янгилашди. Барча ўйинларни ютқазган загребликларда тўплар нисбати 3:22 эди. Ундан аввалги энг ёмон натижа эса 2002/03 йилги мавсум “Спартак М” томонидан кўрсатилган – 0 очко, тўплар нисбати 1:18.
Қайд этиш жоизки, “Виктория Пльзень” “ўлим гуруҳи”да “Бавария”, “Интер” ва “Барселона”га умуман қаршилик кўрсатолмади ва тўплар фарқи бўйича “Динамо З”нинг натижаси (-19)ни такрорлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар