"Лацио" Хажига қизиқиб қолди

20 апр 2020, 01:06
Ижара асосида "Глазго Рейнжерс" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Генк" футболчиси Янис Хажи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

У Римнинг "Лацио" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. TMW хабарига кўра, шотланд клуби ҳам футболчининг трансферини сотиб олмоқчи. Унинг трансфер қиймати 6 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Истанбулда туғилган 21 ёшли футболчи Руминия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TMW

Сўнгги янгиликлар

Барча ›