"Ливерпуль" "Генк" дарвозабонини 35 млн еврога сотиб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
31 авг 2026, 19:10
"Ливерпуль" "Генк" дарвозабони Люкка Брюгманс трансфери устида ишламоқда.

Бу ҳақда “Sky Sports” мухбири Саша Тавольери хабар бермоқда.

18 ёшли бельгиялик посбон тиббий кўрикдан ўтмоқда. Трансфер қиймати 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Брюгманснинг келажаги ҳозирча номаълум. Агар Георгий Мамардашвили "Ноттингем"га ўтишга рози бўлса, Люкка мавсумни "қизиллар" сафида ўтказади. Агар рози бўлмаса, бельгиялик дарвозабон мавсумни ижара асосида "Генк"да ўтказиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports